«Ювентус» қишки трансфер ойнасида таркибини кучайтириш мақсадида «Лион» ҳимоячиси Николас Таляфикони ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.
Манбага кўра, туринликлар аргентиналик 34 ёшли футболчини январ ойидаги асосий трансфер мақсадларидан бири сифатида кўрмоқда. Ҳозирча клублар ўртасида расмий келишувга эришилгани ҳақида маълумот йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Николас 2022 йил ёзидан буён «Лион» сафида ҳаракат қилиб келмоқда. Унинг Франция клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Таляфиконинг трансфер бозоридаги қиймати тахминан 4 миллион евро баҳоланмоқда.
Бу мавсумда у Франция чемпионатида атиги битта учрашувда майдонга тушган. Футболчи 2022 йилда миллий жамоа билан жаҳон чемпиони бўлган.
Фаолияти давомида «Аякс» ҳамда Аргентинанинг «Индепенденте» клубларида ҳам тўп тепган.