Мюнхеннинг «Бавария» клуби яримҳимоячиси Йозуа Киммих жамоасига УЕФА Чемпионлар Лигаси доирасидаги навбатдаги баҳс Лондоннинг «Арсенал» клубига қарши ўйинда ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда немис клуби матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, Киммихнинг оиласида жудолик юз берган — футболчининг яқин қариндоши оламдан ўтган. Шу сабабли 31 ёшли немис спортчиси жамоасининг «Арсенал»га қарши Германияда бўлиб ўтадиган ўйинида иштирок эта олмайди.
Эслатиб ўтамиз, УЕФА Чемпионлар Лигаси умумий босқич учинчи тур доирасидаги «Бавария» - «Арсенал» баҳси бугун, 21 октябр куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 23:59да старт олади.
Маълумот учун, иккита ўйинда иккита ғалабага эришган «Арсенал» 8-ўринни эгаллаб турибди. «Бавария» ҳисобида эса 4 очко мавжуд ва Компани шогирдлари 12-поғонадан жой эгаллаган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади