Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар берди.
Манбага кўра, «Милан» «Лион» билан 21 ёшли футболчини муддатидан олдин қайтариш бўйича музокараларни бошлаган. Дастлабки музокаралар аллақачон ўтказиб улгурилган, бироқ келишувни амалга ошириш учун Италия клубига «Лион»нинг розилиги керак бўлади. Французлар товон пули талаб қилишлари эҳтимолдан холи эмас.
Бу мавсумда Атекаме барча мусобақаларни ҳисобга олганда тўққизта ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урди ва учта голли узатмани амалга оширишга муваффақ бўлди.
Маълумот учун, Атекаменинг «Милан» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ёзигача мўлжалланган.