Live
2
Ўзбек

Шахмат бўйича икки карра Осиё чемпиони Муҳаммадюсуф Бахромов тақдирланди

Бошқалар
21 октябр, 09:59
Муҳаммадюсуфга 10 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти ҳамда телевизор топширилди.
Шахмат бўйича икки карра Осиё чемпиони Муҳаммадюсуф Бахромов тақдирланди
Фото: Chess Uzbekistan

Ўзбекистонлик ёш шахматчи Бахромов Муҳаммадюсуф Россиянинг Тула вилоятида ўтказилган 20-Осиё мактаб ўқувчилари шахмат чемпионатида 7 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида классик шахмат ва блиц йўналишларида икки карра Осиё чемпиони бўлганди.

Шахмат федерацияси хабар беришича, мазкур юксак натижаси муносабати билан Муҳаммадюсуфга 10 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти ҳамда телевизор топширилди.

Аввалроқ Ўзбекистонлик ёш шахматчилар жаҳон чемпионатида 5 та медални қўлга киритгани хабар қилинганди.

Бугунги янгиликлар