Live
2
Ўзбек

Куртуа «Олтин тўп» ғолиблиги учун асосий фаворитни айтди

Футбол
21 октябр, 09:39
    53
2026 йилги «Олтин тўп»ни топшириш маросими 26 октябр куни Лондонда бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Куртуа «Олтин тўп» ғолиблиги учун асосий фаворитни айтди
Фото: Getty Images

«Реал» дарвозабони Тибо Куртуа 2026 йилги «Олтин тўп» мукофоти учун кураш ҳақида фикр билдирди.

Белгиялик футболчининг фикрича, ушбу совринга унинг жамоадоши Килиан Мбаппе «Барселона» вингери Ламин Ямалдан кўра кўпроқ муносиб.

«Менимча, Мбаппе бу мукофотга лойиқ. Албатта, ҳар ким ўз қарашларига асосланиб овоз беради. Ямал жаҳон чемпионига айланди, «Барселона» билан Ла Лигада ғолиб чиқди ва ажойиб йилни ўтказди. Аммо индивидуал даражада Килиан Мбаппедан яхшироқ футболчи бўлган деб ўйламайман», — дея Куртуанинг сўзларидан келтиради AS нашри.

Маълумот учун, Мбаппе ўтган мавсумда «Реал» сафида 44 та учрашув ўтказиб, 42 та гол ва еттита голли узатмага муаллифлик қилган. Ямал эса «Барселона» ва Испания миллий жамоасидаги муваффақиятлари билан мукофотнинг асосий даъвогарларидан бири ҳисобланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги «Олтин тўп»ни топшириш маросими 26 октябр куни Лондонда бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

53 изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар