Live
6
Ўзбек

«Нефтчи» — «Пахтакор» баҳсига 18 777 нафар мухлис ташриф буюрди

Футбол
30 август, 05:33
Бу кўрсаткич Ўзбекистон кубоги нимчоракфинал босқичи учун сўнгги йиллардаги энг юқори ташрифдир.
«Нефтчи» — «Пахтакор» баҳсига 18 777 нафар мухлис ташриф буюрди
Foto: Neftchi FK
29.08.2026 FT Ўзбекистон Кубоги Нефтчи Нефтчи 1 : 0 Пахтакор Пахтакор

Ўзбекистон кубоги нимчоракфиналидан ўрин олган «Нефтчи» — «Пахтакор» учрашуви мухлислар қизиқиши билан ҳам ажралиб турди. Фарғонадаги стадионга баҳсни бевосита томоша қилиш учун 18 777 нафар мухлис ташриф буюрди.

Қайд этиш жоиз, ушбу кўрсаткич нафақат битта баҳс учун юқори натижа, балки турнирнинг сўнгги тўрт мавсумидаги нимчоракфинал босқичида барча баҳсларга ташриф буюрган мухлисларнинг умумий сонидан ҳам кўпроқ бўлди.

Бу «Нефтчи» ва «Пахтакор» ўртасидаги қарама-қаршиликка бўлган катта қизиқиш, шунингдек, Ўзбекистон кубоги баҳсларига мухлислар эътибори ортиб бораётганини кўрсатади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нефтчи Нефтчи
  • Пахтакор Пахтакор
  • Ўзбекистон Кубоги Ўзбекистон Кубоги
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ +4 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар