Тошкент вақти билан бугун, 30 август эрта тонгида «Ну Стэдиум» стадионида МЛС навбатдаги тури доирасидаги баҳс бўлиб ўтди. Майами жамоаси ўйинда 7:1 ҳисобида зафар қучди.
Ўйиннинг 20-дақиқасида бразилиялик яримҳимоячи Каземиро МЛСдаги дебют голини уришга эришди. Унга аргентиналик Теласко Сеговия ассистентлик қилди. Орадан 17 дақиқа ўтиб, меҳмонларнинг германиялик яримҳимоячиси Фабиан Герберс швейцариялик Ной Штрайтнинг узатмасидан кейин мувозанатни тиклади.
Танаффусгача Лионел Месси яна жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимда аргентиналик форвард яна 3 та гол урди. Ўз навбатида Луис Суарес ва Родриго Де Паул унга голли узатмалар етказиб беришди. Уругвайликнинг ўзи ҳам Мессининг узатмасидан кейин номини таблога ёздиириб қўйди. Яна битта гол захирадан ўйинга қўшилган америкалик хавбек Александр Шоуга тегишли.
Маълумот учун, «Интер Майами» МЛСдаги тўрт ўйинлик ғалабасиз сериясига чек қўйди. Месси ва жамоадошлари 22 ўйинда 42 очко жамғариб, Шарқий конференцияда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Монреал жамоаси эса охирги, 14-поғонани банд этган (21 очко).
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади