«Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Майкл Кэррик яримҳимоячи Мэйсон Маунт ҳақидаги саволга жавоб берди.
27 ёшли футболчи навбатдаги жароҳат сабаб мавсум стартини ўтказиб юбормоқда. Маунт мавсумга тайёргарлик давомида «ПСЖ»га қарши бўлган баҳсда жароҳат олган эди.

«Шубҳасиз, Мэйсон жуда катта фойда келтириши мумкин. У топ-футболчи ва мавсумолди йиғинларда ўзини яхши томондан кўрсата олди. Жароҳат олганига кўп бўлмади, у тезда спорт формасини тиклаб олиши керак.
Маунт билан ишлаш осон, унинг ажойиб характери ва ишга тўғри ёндашувини эътироф этиш зарур. Бу кичик жароҳат уни ранжитди, аммо у Мэйсон ушбу мавсумда ўзини кўрсатишига тўсиқ бўла олмайди», – дея Кэррик сўзларидан иқтибос келтирди centredevils.
Эслатиб ўтамиз, бугун 18:30да Премер-лига 2-тури доирасида «Манчестер Юнайтед» «Ипсвич»ни қабул қилади.