Live
1
Ўзбек

Левандовскининг гол ва ассисти «Чикаго»ни мағлубиятдан қутқариб қолди

Футбол
29 август, 23:07
Сербиялик форвард Деян Йовеличнинг дублига Роберт ўзига хос тарзда жавоб бера олди.
Левандовскининг гол ва ассисти «Чикаго»ни мағлубиятдан қутқариб қолди
Фото: Gettyimages
29.08.2026 FT MLS USA Сиэтл Саундерс Сиэтл Саундерс 2 : 2 Чикаго Файр Чикаго Файр

«Люмен Филд» стадионида МЛС навбатдаги беллашуви бўлиб ўтди. Унда маҳаллий «Сиэтл Саундерс» ўз майдонида «Чикаго Файр»ни қабул қилди. Ўйин 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Мезбонлар таркибида сербиялик форвард Деян Йовелич дубл қайд этган бўлса, меҳмонлар етакчиси, полшалик Роберт Левандовски гол урди ва Марен Хайл-Селассига голли узатма етказиб берди.

Маълумот учун, «Сиэтл» мана қаторасига 10 ўйиндан буён ғалаба нималигни билмай келмоқда: 8 мағлубият ва 2 дуранг. Ушбу серияси 2026 йил май ойида бошланган эди. «Саундерс» 21 ўйинда 26 очко билан МЛС Ғарбий конференциясида 12-поғонада қолган бўлса, «Чикаго» қаторасига 5 та ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти: 3 ғалаба ва 2 дуранг. «Файр» 37 очко билан Шарқда учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Сиэтл Саундерс Сиэтл Саундерс
  • Чикаго Файр Чикаго Файр
  • MLS USA MLS USA
Бугунги янгиликлар