Баҳс Форт-Лодердейлдаги «Ди-Эр-Ви Пи-Эн-Ка Стэдиум» ўйингоҳида бўлиб ўтди ва меҳмонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
«Торонто» сафида Жошуа Саржент ва Деррик Этенн ўз номига биттадан гол ёздириб қўйди.
«Интер Майами» сафида ягона голга аргентиналик Лионел Месси муаллифлик қилди.
Маълумот учун, «Интер Майами» МЛСдаги ғалабасиз сериясини 4 та ўйинга етказиб қўйди. Бунгача жамоа икки бор дуранг ўйнаб, бир марта имкониятни бой берганди. «Торонто» эса сўнгги уч ўйинда иккинчи ғалабасини тантана қилди.
Эслатиб ўтамиз, навбатдаги турда «Интер Майами» «Клуб де Фут Монреал» жамоасига қарши майдонга тушса, «Торонто» «Ню-Йорк Сити» билан баҳс олиб боради.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади