Live
2
Ўзбек

«Тоттенҳэм» сўнгги икки йил ичида АПЛ доирасида 40-бор мағлуб бўлди

Футбол
22 август, 18:26
Бу кўрсаткич бўйича «Тоттенҳэм» барча жамоалар орасида иккинчи ўринда.
«Тоттенҳэм» сўнгги икки йил ичида АПЛ доирасида 40-бор мағлуб бўлди
Фото: Getty Images

«Тоттенҳэм» Англия Премер-лигасида янги мавсумни омадсиз бошлади. Лондонликлар биринчи турда сафарда «Брентфорд»га (0:3) йирик ҳисобда мағлуб бўлди.

Squawka маълумотига кўра, ушбу мағлубият «тақачилар» учун сўнгги икки йил ичида, яъни 2024/25 мавсуми бошидан буён АПЛдаги 40-мағлубият бўлди.

Бу кўрсаткич бўйича «Тоттенҳэм» барча жамоалар орасида иккинчи ўринда. Ундан ёмони фақат «Вулверҳэмптон»га тегишли. «Бўрилар» шу давр мобайнида 44 марта мағлуб бўлган.

Қизиғи, «Вулверҳэмптон» ҳозирда Чемпионшипда иштирок этмоқда. Шунинг учун Роберто де Зерби шогирдлари яқин келажакда ушбу ёқимсиз рейтингда якка пешқадамга айланишлари мумкин.

Маълумот учун, «Тоттенҳэм» навбатдаги учрашувини 26 август куни Лига кубоги доирасида «Чарлтон»га қарши ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
Бугунги янгиликлар