Саудия Пролигаси 2-турида «Ал Аҳли» клуби ўз майдонида «Абҳа»га қарши беллашди. Унда мезбонлар 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Жидда клуби сафида Тоуни ҳет-трикка эришди.
Бу натижадан сўнг «Ал Аҳли» очколари сонини 6 тага етказиб, пешқадамлар қаторида бормоқда. «Абҳа» эса икки турдан сўнг бирорта ҳам очко тўплай олгани йўқ. Жамоа 17-поғонада.
Саудия Пролигаси. 2-тур
Ал Аҳли – Абҳа 4:0
Голлар: Тоуни 5, 13 пеналти, 57, Тринкау 51
Ал Аҳли – Менди, Ҳамидоу, Демирал, Ҳавсави, Ибанес, Ал Жоҳани, Тринкау, Сперцян, Галено (Ал Мутаири, 66), Атангана (Масуд, 84), Тоуни (Ал Бурайкан, 66).
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади