Live
16
Ўзбек

АПЛ. «Брентфорд» ўз майдонида «Тоттенҳэм»ни йирик ҳисобда енгди

Футбол
22 август, 14:23
Лондон клуби учун мавсум омадсиз бошланди.
АПЛ. «Брентфорд» ўз майдонида «Тоттенҳэм»ни йирик ҳисобда енгди
Фото: Getty Images
22.08.2026 FT Англия Премер-лигаси Брентфорд Брентфорд 3 : 0 Тоттенҳэм Тоттенҳэм

Англия Премер-лигаси 1-турида «Тоттенҳэм» сафарда «Брентфорд»га қарши беллашди. Унда мезбонлар 3:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Дастлаб Люис-Поттер 12-дақиқада ҳисобни очди. Танаффусга қадар Янелт иккинчи голни урди. 49-дақиқада эса Кайоде ҳисобни йириклаштирди. Орадан 5 дақиқа ўтиб, яъни, 54-дақиқада Тиаго пеналтидан фойдалана олмади.

Шундай қилиб, Де Зерби жамоаси мавсумнинг стартини йирик ҳисобдаги мағлубият билан бошлади.

АПЛ. 1-тур
Брентфорд – Тоттенҳэм 3:0
Голлар:
Люис-Поттер 12, Янелт 33, Кайоде 49
Брентфорд: Келлеҳер, Коллинз, Айер, Люис-Поттер, Кайоде, Сангаре (Дамсгард, 76), Йенсен (Ярмолюк, 67), Шаде, Янелт, Уаттара (Антони, 67), Игор Тиаго.
Тоттенҳэм: Кински, Робертсон, Сенеси, ван Ҳекке, Арчи Грэй, Галлаҳер (Фернандес, 46), Тонали, Бергвалл (Бентанкур, 46), Матис Тел, Майки Мур (Мэддисон, 68), Ришарлисон (Соланке, 68).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Брентфорд Брентфорд
  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10+ изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар