Live
1
Ўзбек

«Тоттенҳэм» Гакпо бўйича музокараларни фаол олиб бормоқда

Футбол
20 август, 01:19
Transfermarkt портали маълумотига кўра, Кодининг бозор қиймати 60 миллион еврони ташкил этади.
«Тоттенҳэм» Гакпо бўйича музокараларни фаол олиб бормоқда
Фото: Getty Images

«Тоттенҳэм» клуби «Ливерпул» билан ҳужумчи Коди Гакпо бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.

Манбага кўра, томонлар ўртасида ҳеч қандай келишув амалга ошмаган. Шунга қарамай, «тақачилар» музокараларни фаол тарзда олиб бормоқда.

Қайд этилишича, 28 ёшли футболчининг ўзи ҳам «Тоттенҳэм»га ўтишга ижобий муносабатда. Эндиликда клублар футболчининг қиймати бўйича келишувга эришишлари керак.

Ўтган мавсумда Гакпо барча турнирлар доирасида 52 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали маълумотига кўра, Кодининг бозор қиймати 60 миллион еврони ташкил этади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
Бугунги янгиликлар