Бугун
34
Ўзбек

«Барселона» «Ал Аҳли»ни енгиб, Гампер кубоги соҳибига айланди

Футбол
19 август, 16:12
Каталония клуби ўз тарихида 48-бор ушбу турнир ғолиблигини қўлга киритди.
«Барселона» «Ал Аҳли»ни енгиб, Гампер кубоги соҳибига айланди
Фото: Getty Images

Каталониянинг «Барселона» клуби анъанавий Гампер кубоги финалида Мисрнинг «Ал Аҳли»сига қарши беллашди.

Унда мезбонлар 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Дастлаб Ҳамза Абделкарим биринчи бўлимнинг 29-дақиқасида ҳисобни очди. Бўлимнинг сўнгги дақиқаларида эса Рафиня пеналтидан иккинчи голни урди.

Иккинчи бўлимда эса мисрликлар ҳисобни қисқартирди. Шунга қарамай, Флик жамоаси Гампер кубогини қўлга киритди.

Гампер кубоги. Финал
Барселона – Ал Аҳли 2:1
Голлар:
Абделкарим 29, Рафиня 45 (пеналти) – Зизо 53
Барселона – Жоан Гарсия (Шесни, 73), Эрик Гарсия (Гави, 63), Кунде, Эспарт, Жерар Мартин, Балде, Бернал, Фермин Лопес (Олмо, 46), Рафиня, Ямал (Адейеми, 73), Абделкарим (Бисиву, 73)

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Al Ahly SC Al Ahly SC
  • Клуб ўртоқлик ўйинлари Клуб ўртоқлик ўйинлари
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар