«Реал» ҳимоячиси Дин Ҳейсен «Шалке»га қарши ўртоқлик учрашувидан сўнг журналистлар саволларига жавоб берди.
«Қаймоқранглилар»нинг мавсумолди тайёргарлигидаги сўнгги баҳси 3:0 ҳисобидаги йирик ғалаба билан якунланди. Ҳейсен меҳмонларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Қолган голларни Килиан Мбаппе ва Карлос Эспи урди.
«Менинг голимми? Арда Гулер жуда яхши узатма берди. Бош билан зарба бердим ва бахтимга, омадим келди.
Мен доим Рамос каби 4-рақам остида ўйнашни орзу қилганман. Серхио — менинг кумирим», — дея 21 ёшли испаниялик футболчининг сўзларини келтиради Madrid Xtra.
Маълумот ўрнида, 22 август куни Жозе Моуринио бошчилигидаги мадридликлар Ла Лигани сафарда «Эспанёл»га қарши ўйин билан бошлайди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади