«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио ўртоқлик учрашувида «Шалке» устидан қозонилган ғалаба (3:0)дан мамнун эканини билдирди.
«Жамоа ўзини ижобий томондан кўрсатди. Айрим футболчиларга келсак, улар жамоага кечроқ қўшилишди ва ҳозирча бу ерда кўпроқ вақтдан буён бўлиб келаётган йигитлар каби бир хил шиддатни намойиш этаётгани йўқ. Темпда фарқ бор, аммо ғоялар аста-секин шаклланмоқда.
Бизда ажойиб, юқори даражадаги футболчилар бор. Биз жамоа сифатида тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам жуда яхши ишлаяпмиз.
Бу ажойиб синов, энг қизиқарли босқич ва биз жуда яхши кўрадиган ҳақиқий кураш бошланишидан олдинги сўнгги ва жуда яхши машғулот бўлди.
Барчамиз яхшигина мотивацияга эгамиз, футболчилар ҳам шундай кайфиятда. Эртароқ келганлар ҳам, охирги куни етиб келганлар ҳам яхши ҳолатда бўлиш учун жуда яхши тайёргарлик кўришди.
Ўзаро тушуниш ва жамоавий ҳаракат бор. Биз аста-секин ҳақиқий жамоага ўхшаб бормоқдамиз», — деди Моуринио.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади