Live
6
Ўзбек

Суперлига. «Динамо» меҳмонда ОКМКни минимал ҳисобда мағлуб этди

Футбол
19 август, 11:54
Олмалиқликлар қаторасига иккинчи ўйинда ҳам ютқазиб қўйди.
Суперлига. «Динамо» меҳмонда ОКМКни минимал ҳисобда мағлуб этди
Фото: Динамо ПФК
19.08.2026 FT Ўзбекистон Суперлигаси OKMK OKMK 0 : 1 Динамо Динамо

Суперлига 18-турида «Динамо» меҳмонда ОКМК клубига қарши беллашди. Олмалиқдаги баҳсда Вадим Абрамов жамоаси минимал ҳисобда ғалаба қозонди. Ўйиндаги ягона гол 48-дақиқада Фирдавс Абдураҳмонов ҳисобига ёзилди.

Бу ғалабадан сўнг самарқандликлар 25 очко билан турнир жадвалида 8-ўринга кўтарилди. Олмалиқ клуби эса 28 очко билан 5-поғонада.

Суперлига. 18-тур
ОКМК – Динамо 0:1
Гол:
Фирдавс Абдураҳмонов 48
ОКМК: Ҳамидулло Абдунабиев, Шаҳзод Таиров, Гиорги Папава, Авазбек Ўлмасалиев, Дилшодбек Аҳмадалиев, Асадбек Собиржонов (Иван Пешич, 60), Али Абдураҳмонов, Нодирбек Абдураззоқов, Аҳмадулло Муқумжонов, Ҳазрат Турсунқулов (Урош Койич, 60), Ариҳиро Сентоку.
Динамо: Эдем Неманов, Артём Радаев, Михаил Штефан, Азизбек Амонов (Абдуғофур Ҳайдаров, 65), Амаду Думбуя, Раул Жепаров, Тигран Аванесян (Нурулло Тўхтасинов, 82), Жалолиддин Жумабоев, Марко Станоевич, Фирдавс Абдураҳмонов, Беҳрузбек Облақулов.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • OKMK OKMK
  • Динамо Динамо
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

25+ изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар