Суперлига 17-турида «Динамо» Самарқандда «Хоразм»га қарши беллашди. Бу баҳсда ҳам мухлислар голлар шоусига гувоҳ бўлишди.
Жанговар кечган қарама-қаршилик 2:2 ҳисобида якунига етди. Беҳрузбек Облақулов ва Жаҳонгир Абдусаломов мезбонлар сафида голларга муаллифлик қилди. Урганчликларнинг голлари Рустам Абдуҳамидов ҳамда Диёр Ортиқбоев ҳисобига ёзилди.
Шу тариқа, «Динамо» 22 очко билан 8-ўринга кўтарилди. «Хоразм» эса 20 очко тўплаб, 11-поғонага юқорилади.
Суперлига. 17-тур
Динамо – Хоразм 2:2
Голлар: Рустамжон Абдуҳамидов, 41 (0:1), Беҳрузбек Облақулов, 63 (1:1), Жаҳонгир Абдусаломов, 74 (2:1), Диёрбек Ортиқбоев, 80 (2:2)
Динамо: 1.Эдем Неманов, 3.Михаил Штефан, 4.Нурилло Тўхтасинов (21.Жаҳонгир Абдусаломов, 46), 7.Санжар Қодирқулов (22.Улуғбек Абдуллаев, 31), 15.Расул Йўлдошев (30.Ҳарис Ҳайдерович, 46), 16.Амаду Думбуя (44.Абдуғафур Ҳайдаров, 58), 19.Тигран Аванесян (25.Ойбек Ўрмонжонов, 75), 20.Жалолиддин Жумабоев, 26.Марко Станоевич, 37.Фирдавс Абдураҳмонов, 77.Беҳрузбек Облақулов.
Хоразм: 77.Умиджон Эргашев, 13.Элзио Лоҳан (11.Данила Ежов, 78), 15.Диёр Ортиқбоев, 17.Даниил Нугуманов, 22.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 34.Суҳроб Иззатов, 55.Азизбек Пирмуҳаммадов, 71.Умидбек Султонов (6.Нуржаҳон Музаффаров, 78), 90.Улуғбек Ҳошимов (41.Исмадиёр Умматов, 84), 94.Рустам Абдуҳамидов (9.Сардорбек Азимов, 46), 96.Рафаэл Сабино (8.Нодирбек Абдухалиқов, 65).
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади