«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ яримҳимоячиси Фред фаолиятини Бразилияда давом эттиради.
Футболчи «Фенербаҳче»дан «Атлетико Минейро»га ўтди. Томонлар 2029 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаган.
Қайд этиш жоизки, 32 ёшли футболчи «Атлетико Минейро» тарбияланувчиси ҳисобланади.
Маълумот учун, Фред 2018-2023 йилларда «Манчестер Юнайтед» шарафини ҳимоя қилган. Ушбу давр мобайнида барча турнирлар доирасида 213 та учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 19 та голли узатмани амалга оширди.
Бразилиялик футболчи ўтган мавсумда Туркия клуби сафида 41 та баҳсда иштирок этиб, 4 та гол ва 4 та голли узатма қайд этди.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Фреднинг айни вақтдаги бозор қиймати 4,5 миллион еврони ташкил этади.