«Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейн 2029 йилгача Мюнхен клуби шарафини ҳимоя қилишда давом этади. The Times нашрининг хабар беришича, янги келишув бўйича музокаралар шу ҳафтанинг ўзида бўлиб ўтиши керак.
Англиялик ҳужумчи таътилдан қайтиб, янги шартнома шартларини муҳокама қилиш учун немис клуби раҳбарияти билан учрашади. Унинг маоши жиддий ўзгармаслиги ва йилига тахминан 25 миллион евро атрофида бўлиши кутилмоқда.
Кейннинг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2027 йил июн ойи охиригача мўлжалланган. The Тимес нашрига кўра, мюнхенликлар форвардни сотиб юборишни режалаштирмаяпти ва уни узоқ муддат жамоада сақлаб қолишга умид қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Кейн 2023 йил ёзида «Тоттенҳем»дан «Бавария»га 100 миллион евро эвазига ўтган эди.
Маълумот учун, ўтган мавсумда 33 ёшли ҳужумчи 51 та ўйинда майдонга тушиб, 61 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.