Европанинг икки йирик клуби ёзги трансфер ойнасида «Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейн атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.
Маълум қилинишича, «Барселона» ёз давомида Хулиан Алварес бўйича параллел музокаралар олиб борганига қарамай, Кейннинг атрофидагилар билан муносабатларини сақлаб келмоқда.
«Тоттенҳэм» ҳам англиялик футболчини жамоага қайтаришдан мамнун бўлишини билдирган. Бироқ айни пайтда футболчининг ўзи «Бавария»даги фаолиятига тўлиқ эътибор қаратган.
Миш-мишлар фонида Германия гранди ҳужумчи клубга қайтганидан сўнг у билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштиришга қарор қилди. Аввалроқ Goal талқинига кўра Кейн «Олтин тўп» учун асосий фаворит экани маълум қилинганди.