Бугун
21
Ўзбек

«Пахтакор-79» фожиасига 47 йил тўлди

Футбол
10 август, 22:55
1979 йилнинг 11 август санаси ўзбек футбол жамоатчилиги учун қора ҳарфлар билан ёзиб қўйилган.
«Пахтакор-79» фожиасига 47 йил тўлди
Фото: FC Pakhtakor

«Пахтакор-79» фожиасига 47 йил тўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

«1979 йилнинг 11 август санаси ўзбек футбол жамоатчилиги учун қора ҳарфлар билан ёзиб қўйилган.

1979 йилнинг 11 августи. Тошкент вақти бўйича соат 13дан 35 дақиқа 38 сония ўтган. Шу лаҳзада Тошкент-Гурев-Донецк-Минск рейсида парвоз қилаётган ТУ-134 самолёти Челябинск-Кишинёв рейсини бажараётган шу русумдаги бошқа самолёт билан тўқнашиб кетди.

Фожиа ердан 8400 метр баландликда юз берди ва икки самолёт бортида бўлган 178 киши ҳалок бўлди. Улар орасида ўша вақтда ўзбек футболининг фахри ҳисобланган «Пахтакор»нинг 17 нафардан иборат таркиби ҳам бўлган.

Ҳалокат тўғрисида биринчи бўлиб ўша пайт ҳавода бўлган АН-2 самолёти экипажи хабар беради: «Куриловка ҳудудида қулаётган самолёт қисмлари кўзга ташланмоқда. Менимча, бу ТУ-134 парчалари».

Икки лайнернинг 8400 метр баландликдаги тўнашуви натижасида 178 нафар инсон ҳалок бўлди. Ушбу ҳалокатдан жуда кўпчилик ўзини йўқотиб қўйган.

Чунки ўша мавсумда «Пахтакор» ишончли ўйин кўрсатиб, юқори ўринлардан жой эгаллашга ҳақли эканлигини исботлаб келаётганди. Ҳатто баъзи мутахассислар жамоанинг яқин йиллар ичида еврокубокларда ўйнаши мумкинлиги тўғрисида тахмин қилаётганди.

Самода ҳалок бўлган футболчи ва жамоа аъзоларининг рўйхати ушбу инсонлардан иборат эди:

Идгай Борисович Тазетдинов (13.01.1933 Мураббий);
Владимир Василевич Чумаков (08.12.1932 Шифокор);
Мансур Иномжонович Толибжонов (04.04.1944 Маъмур);
Михаил Иванович Ан (19.11.1952 Ярим ҳимоячи);
Владимир Иванович Фёдоров (05.01.1956 Ҳужумчи);
Олим Масолиевич Аширов (25.01.1955 Ҳимоячи);
Равил Рустамович Агишев (14.03.1959 Ҳимоячи);
Константин Александрович Баканов (25.05.1954 Ярим ҳимоячи);
Юрий Тимофеевич Загуменних (07.06.1947 Ҳимоячи);
Александр Иванович Корчёнов (04.05.1949 Ярим ҳимоячи);
Николай Борисович Куликов (25.04.1953 Ҳимоячи);
Владимир Василевич Макаров (09.03.1947 Ярим ҳимоячи);
Сергей Константинович Покатилов (20.12.1950 Дарвозабон);
Виктор Николаевич Чуркин (25.01.1952 Ҳужумчи);
Сирожиддин Аҳмадович Бозоров (10.08.1961 Ҳужумчи);
Шуҳрат Мўсинович Эшбўтаев (08.02.1959 Ҳужумчи);
Владимир Валиевич Собиров (14.01.1958 Ҳужумчи).

«Пахтакор-79» хотираси ҳамиша қалбимизда! Биз ўша «Пахтакор»ни ҳеч қачон унутмаймиз. Самода ҳалок бўлган 17 нафар қаҳрамонлар доимо биз билан бирга!», — дейилади хабарда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Пахтакор Пахтакор
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар