Бугун
21
Ўзбек

Россия ва Эрон ўзаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши мумкин

Футбол
11 август, 00:35
Ҳозирча ушбу ўйин тафсилотлари очиқланмади.
Россия ва Эрон ўзаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши мумкин
Фото: Getty Images

Россия ва Эрон миллий жамоалари кузда ўзаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши мумкин. Бу ҳақда Эрон Футбол Федерацияси раҳбари Меҳди Тож гапириб ўтди.

Ҳозирча ушбу ўйин тафсилотлари очиқланмади. Тож фақатгина Эрон миллий жамоаси Европанинг икки жамоаси ҳамда Осиёнинг бир вакили билан ўйнашини айтиб ўтган. Россия Футбол Иттифоқидан ҳозирча бу масала бўйича расмий маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Россия миллий жамоаси 2022 йилдан буён сиёсий сабабларга кўра қўлланилган санкциялар туфайли фақат ўртоқлик учрашувларида иштирок этишга мажбур бўлмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистон Россияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкинлиги маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Россия Россия
  • Эрон Эрон
Бугунги янгиликлар