Бугун
21
Ўзбек

Кариус: «Реал»га қарши финалдан сўнг менга ва оиламга кўплаб таҳдидлар бўлди»

Футбол
10 август, 23:45
«Ливерпул» собиқ дарвозабони 2018 йилги ЕЧЛ финалидаги хотираларни ёдга олди.
Кариус: «Реал»га қарши финалдан сўнг менга ва оиламга кўплаб таҳдидлар бўлди»
Фото: Getty Images

«Ливерпул» собиқ дарвозабони Лорис Кариус 2018 йилги Чемпионлар Лигаси финалидаги хотираларни ёдга олди.

Унинг йўл қўйган икки қўпол хатоси «Реал»га қарши баҳсда Мерсисайд клуби учун ҳалокатли бўлган. Кариуснинг айтишича, ўша воқеадан кейин унга ҳатто ўлим билан таҳдидлар ҳам қилинган.

«Мен полиция томонидан қўриқланишга мажбур бўлдим. Менга ва оиламга кўплаб таҳдидлар бўлди.

Ҳаммасини ўқиб чиқмадим, аммо улар жуда кўп эди. Бу ёқимли вазият бўлмаган», — дея Кариуснинг сўзларини келтиради derbyderbyderby.it.

Эслатиб ўтамиз, омадсиз ўйинлардан кейин футболчиларнинг ўлдирилиши билан боғлиқ воқеалар уйдирма эмас. Буни колумбиялик футболчи Андрес Эскобарнинг яқинлари тасдиқлаши мумкин. Футболчи 1994 йилги жаҳон чемпионатида автогол урганидан сўнг ватанида отиб ўлдирилганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар