«ПСЖ» вингери Брэдли Барколя «Ливерпул»га ўтиши тобора ойдинлашмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, «қизиллар» франциялик 23 ёшли футболчининг ўзи билан шахсий шартнома шартларини келишиб олган.
Аммо мерсисайдликлар трансфер қиймати бўйича «ПСЖ» билан музокараларни давом эттиришмоқда.
Қайд этилишича, Барколянинг «Ливерпул»га ўтиши 100 миллион евродан кўпроққа тушиши тахмин қилинмоқда.
Ўтган мавсумда у барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Transfermarkt портали мутахассислари футболчини 90 миллион еврога баҳоламоқда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади