Live
4
Ўзбек

Балогун «Тоттенҳэм»га таклиф қилинди

Футбол
10 август, 08:52
Америкалик 25 ёшли форвард фаолиятида янги чақирувни қабул қилишга тайёр.
Балогун «Тоттенҳэм»га таклиф қилинди
Фото: Getty Images

«Монако» ҳужумчиси Фоларин Балогун «Тоттенҳэм» клубига таклиф қилинди. Бу ҳақда Football Insider хабар берди.

Манбага кўра, америкалик 25 ёшли форвард фаолиятида янги чақирувни қабул қилишга тайёр.

Шу боис унинг вакиллари воситачилар орқали «тақачилар» билан боғланган ва футболчини Лондон клубига таклиф қилган. Бироқ ҳозирча ушбу трансфернинг амалга ошиш эҳтимоли юқори баҳоланмаяпти.

Қайд этилишича, «Тоттенҳэм» ҳужум чизиғини кучайтириш учун ўз трансфер рўйхатига бошқа номзодларни ҳам киритган.

Балогун ўтган мавсумда «Монако» сафида барча турнирларда 43 та учрашув ўтказиб, 19 та гол урди ва 5 та голли узатма амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
Бугунги янгиликлар