«Тоттенҳэм» марказий ҳимоячи Кристиан Ромерони «Арсенал»га қўйиб юбормоқчи эмас. Бу ҳақда The Sun хабар берди.
«Тўпчилар» бу ёзда «тақачилар» сафини тарк этишга қарор қилган аргентиналик футболчи учун даъвогарлардан бири ҳисобланади. Қайд этилишича, Ромеронинг ўзи «Арсенал» сафига ўтишга қарши эмас, аммо «Тоттенхэм» ўз сардорини азалий рақибига сотмоқчи эмас.
Кристиан учун курашда ҳозирча Мадриднинг «Атлетико» клуби фаворит бўлиб турибди. Transfermarkt портали эса 28 ёшли футболчининг нархини 50 миллион евро деб баҳоламоқда.
Аввалроқ Ромеро «Атлетико»га ўтиш арафасида экани маълум қилинганди.