«Барселона» клубининг нидерландиялик яримҳимоячиси Френки де Йонг «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Родрининг трансферининг бир қисмига айланиши мумкин. Бу ҳақда El Nacional хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, каталонияликлар Родри бўйича келишув доирасида инглиз клубига де Йонгни ўз сафига қўшиб олишни таклиф қилган. «Сити»нинг бундай таклифга муносабати ҳозирча номаълум.
Маълумот учун, 29 ёшли де Йонг ўтган мавсумда барча мусобақаларни ҳисобга олганда 38 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Испаниялик яримҳимоячи Родри эса ўтган мавсумда «Манчестер Сити» сафида 33 ўйинда 2 та гол урган.
Эслатиб ўтамиз, Европада янги мавсум август ойининг иккинчи қисмида старт олиши режалаштирилган.