Бугун
46
Ўзбек

Ромеро учун курашда янги клуб пайдо бўлди

Футбол
9 август, 03:21
Аргентиналик ҳимоячи фаолиятини Лондоннинг бошқа клуби сафида давом эттириши мумкин.
Ромеро учун курашда янги клуб пайдо бўлди
Фото: Getty Images

«Тоттенҳэм» ҳимоячиси Кристиан Ромеро учун «Интер» ва «Атлетико» билан курашга «Арсенал» клуби ҳам қўшилди. Аввалроқ футболчининг Италия клуби сафига бориб қўшилиши эҳтимоли юқори экани хабар қилинганди.

Қайд этилишича, «Тоттенҳем» Ромерони рақибларидан бирига қўйиб юборишни истамайди. Шунинг учун футболчининг «Арсенал»га ўтиш эҳтимоли ҳозирча жуда паст деб баҳоланмоқда.

ОАВдаги хабарларга кўра, «Интер» «Тоттенҳем» билан Ромеронинг 40 миллион евро эвазига трансферини келишиб олган. Бироқ ҳозирча футболчининг ўзи билан келиша олмаяпти. Шунинг учун трансфер тўлиқ ҳал қилинган деб бўлмайди.

Ўз навбатида тажрибали ҳимоячини ўз сафида кўришни мақсад қилган «Арсенал» вазиятни кузатиб бормоқда ва имкон туғилган тақдирда Кристиан Ромеро билан шартнома имзолашга тайёрлиги айтилмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
  • Арсенал Арсенал
  • Интер М Интер М
  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
Бугунги янгиликлар