«Брентфорд» ҳужумчиси Игор Тиаго Европанинг топ-клублари эътиборига тушди. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.
«Манчестер Юнайтед», «Челси» ва «Тоттенҳэм» бразилиялик футболчига воситачилар орқали қизиқиш билдирган. Шунингдек, «Бавария» ҳам футболчи атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда.
«Брентфорд» эса бу ёзда ўзининг асосий футболчиси бўйича таклифларни кўриб чиқишни режалаштирмаяпти. Ҳужумчининг ўзи ҳам клубни тарк этиш ниятида эмас.
Маълумот ўрнида, Тиаго ўтган мавсум АПЛнинг энг яхши тўпурарлари рўйхатида 22 та гол билан 2-ўринни эгаллади. У фақат Эрлинг Ҳоланддан ортда қолди, норвегиялик форвард 27 та гол урганди.
Аввалроқ «Брентфорд» ўз тарихидаги рекорд трансферни амалга оширгани маълум қилинганди.
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади