Live
5
Ўзбек

Мората фаолиятини MLSда давом эттириши мумкин

Футбол
9 август, 06:15
33 ёшли футболчи «Комо»да Фабрегаснинг режаларига кирмайди.
Мората фаолиятини MLSда давом эттириши мумкин
Фото: Getty Images

«Комо» ҳужумчиси Алваро Мората фаолиятини MLSнинг «Атланта» клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар берди.

Маълум қилинишича, 33 ёшли футболчи энди «Комо» бош мураббийи Сеск Фабрегаснинг режаларига кирмайди. «Атланта»дан ташқари Моратага «Депортиво», «Хетафе» ҳамда Қатар, Саудия Арабистони ва Мексиканинг номи ошкор этилмаган клублари қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот ўрнида, Мората 2025 йил ёзида «Милан»дан «Комо»га кўчиб ўтган. Дастлаб у «Комо» сафида ижара асосида ўйнаган, кейин эса клуб ҳужумчининг трансфер ҳуқуқларини мажбурий сотиб олиш бандини фаоллаштирган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Комо Комо
  • Атланта Юнайтед Атланта Юнайтед
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ +2 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар