«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов «Атлетико»га қарши ўртоқлик учрашувини бобосининг вафот этгани сабаб ўтказиб юборади. Бу ҳақда журналист Нарзулла Сайдуллаев хабар берди.
Қайд этилишича, ўзбекистонлик футболчи клубининг Жанубий Кореядаги йиғинини эрта тарк этишга рухсат сўраган. Ҳозирда Абдуқодирнинг Тошкентда экани айтилмоқда.
Ҳусанов тез орада «шаҳарликлар»нинг Манчестердаги қароргоҳида мавсумолди тайёргарлик йиғинига бориб қўшилади.
Аввалроқ Абдуқодир «Манчестер Сити» билан шартномасини 2031 йилга қадар узайтиргани маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади