«Челси» вингери Михаил Мудрик «Ювентус»га қарши ўртоқлик учрашуви (0:1)да майдонга тушди.
Украиналик футболчи захирадан ўйинга қўшилди ва тахминан 12 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Қайд этиш лозим, Мудрик допинг сабабли берилган дисквалификацияси бекор қилинганидан сўнг бир неча кун аввал машғулотларни қайта бошлаганди.
Шунингдек, Михаил сўнгги бор «Челси» сафида 2024 йил 28 ноябр куни Конференциялар Лигаси доирасидаги «Ҳайденҳайм»га қарши учрашувда майдонга тушганди. Ўшанда украиналик футболчи гол урган ва «аристократлар»га сафарда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишга ёрдам берган.
Шундай қилиб, Мудрик 615 кундан сўнг яна лондонликлар сафида ўйин ўтказди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади