Туркия чемпионатининг 11-турида «Башакшеҳир» сафарда «Гозтепе» билан тўқнаш келди. Унда истанбулликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Меҳмонлар сафида Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга тушиб, 86-дақиқада захирага олинди. Аббос Файзуллаев эса захирада қолдирилди.
Бу ғалабадан сўнг «Истанбул Башакшеҳир» очколари сонини 17 тага етказиб, 7-ўринда. «Гозтепе» эса 15 очко билан 10-поғонада.
Туркия Суперлигаси. 11-тур
Гозтепе — Башакшеҳир 1:2
Голлар: Хуан 18 – Зелке 22, Виска 83
Башакшеҳир — Дениз, Али, Эмин, Карбовник, Ба, Калузински (Эргун, 78), Кемен, Брнич (Виска, 66), Олсен, Зелке (Йилдирим, 66), ШОМУРОДОВ (Опоку, 86).
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади