Ҳужумкор яримҳимоячи Даниэл Малдини «Каляри» футболчиси сифатида таништирилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Малдини янги жамоаси сафида ижара асосида ўйнайди. Битимда футболчини сотиб олиш ҳуқуқи кўзда тутилган бўлиб, муайян шартлар бажарилган тақдирда ушбу банд мажбурийга айланади. Шу тариқа, «Каляри» 24 ёшли футболчининг фаолиятидаги еттинчи клубга айланди.
Маълумот ўрнида, Даниэл Малдини «Милан» тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг отаси Паоло ва бобоси Чезаре Малдини ҳам «россонери» шарафини ҳимоя қилган.
Аввалроқ Ҳарри Уинкс «Каляри»га кўчиб ўтгани маълум қилинганди.