«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета «Бетис»га қарши ўйин (1:3)дан сўнг янги мавсум учун жамоаси олдига қўйилган вазифалар ҳақида фикр билдирди.
«Биз ҳар бир соврин учун курашамиз — бу бизнинг мақсадимиз. Ёз давомида амалга оширган барча ишларим келгусида ҳам ғалаба қозонишимиз учун нималар кераклигини аниқлашга қаратилди», — деди Артета Premier Sports нашрига берган интервюсида.
Маълумот ўрнида, ўтган мавсум «тўпчилар» 22 йиллик танаффусдан сўнг илк бор АПЛ чемпионига айланди. Шунингдек, жамоа Чемпионлар Лигаси ҳамда Англия лига кубоги финалигача етиб борди, аммо ҳал қилувчи баҳсларда мос равишда «ПСЖ» ва «Манчестер Сити»га мағлуб бўлди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади