Live
1
Ўзбек

«Борнмут» «Севиля»дан Олимпиада чемпионини сотиб олди

Футбол
6 август, 15:40
22 ёшли ҳимоячи фаолиятини АПЛда давом эттиради.
«Борнмут» «Севиля»дан Олимпиада чемпионини сотиб олди
Foto: Bournemouth

«Борнмут» «Севиля»дан ҳимоячи Хуанлу Санчесни сотиб олди.

Испан клуби трансфердан 11 миллион евро миқдоридаги кафолатланган тўлов ва яна 2 миллион евро бонус олади.

22 ёшли футболчи ҳисобида Ла Лигада 100 дан ортиқ баҳс бор. Шунингдек, у Чемпионлар лигасида 6 та ўйин ўтказган, 2023 йили андалусияликлар сафида Европа суперкубоги баҳсида «Манчестер Сити»га қарши (1:1, пеналтилар сериясида — 4:5) майдонга тушган.

2024 йилда Хуанлу Испания таркибида Парижда бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритган. У чемпионлик йўлида яримфиналда Марокашга қарши баҳсда ҳал қилувчи голни уриб, жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Борнмут Борнмут
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар