Журналист Серхио Валентин Родрининг «Реал»га ўтиши нега барбод бўлгани ва «Манчестер Сити» яримҳимоячисининг «Барселона»га эҳтимолий трансфери ҳақида фикр билдирди.
«Реал» — бу трансатлантик лайнер, аммо унинг бошқарув тизимида жиддий ёриқлар бор. Келишув деярли тайёр эди: Родри 100 фоиз трансферга рози бўлган ва «Манчестер Сити» билан шартларнинг деярли барчаси келишилганди.
Шундан сўнг жараёнга «Реал»нинг бош скаути Хуни Калафат аралашади ва Флорентино Пересга трансфер нархини пасайтириш мумкинлигини айтади. Флорентино унинг фикрига қулоқ тутади ва музокаралар вақтинча тўхтайди.
Родрига «Реал» «Сити» билан музокараларда нархни туширишга ҳаракат қилаётгани маълум қилинади, аммо «Манчестер Сити» бунга рад жавобини беради. Шундан кейин инглиз клуби Родрини трансфер бозорида бошқа жамоаларга фаол таклиф қила бошлайди.
Родрининг ўзи эса фақат «Реал»га ўтишни хоҳлашини айтади, Флорентино эса қатъий позицияда қолади: ё нарх пасаяди, ёки трансфер амалга ошмайди.
Охир-оқибат Родри кутишдан чарчайди. Жорже Мендеш бу ҳақда Жозе Моуриниога айтади ва мураббий бу хабардан қаттиқ шокка тушади.
Уч кун олдин эса ишга Деку аралашиб, Родри билан суҳбат ўтказади. Шунингдек, Ҳанс-Дитер Флик ва футболчининг «Барселона»да ўйнаётган Испания миллий жамоасидаги бир неча шериклари ҳам мулоқот қилишади.
Натижада «Манчестер Сити» Родри учун курашадиган яна бир клуб пайдо бўлишига эришди. Энг муҳими, футболчининг ўзи ҳам бу вариантга қизиқиб қолди.
Энди трансфер нархини арзонлаштиришга уринган «Реал» кўпроқ маблағ тўлашига тўғри келади, чунки унинг жиддий рақиби — «Барселона» пайдо бўлди.
Аввал «Реал» учун ҳаммаси оддий эди ва Родри трансфери бўйича келишув анча олдинлаб кетганди. Энди эса вазият ўзгарди. Мадридликлар нафақат кўпроқ пул тўлаши, балки Родрини яна ишонтиришига тўғри келади. Ваҳоланки, аввал футболчи тўлиқ улар томонида эди.
Эслатиб ўтаман, «Реал»нинг Родри бўйича позицияси ўзгаргани ҳақида биринчи бўлиб айнан мен хабар берганман. Ҳозир ҳам айтаманки, «Реал»да режалаштириш, музокаралар олиб бориш ва трансфер сиёсати масалаларида анчадан бери жиддий муаммолар бор.
Моуринио эса бу вазиятдан ҳайратда. У марказий яримҳимоячи олишни жуда хоҳламоқда», — деб ёзди Валентин.
«Реал» қай тариқа Родри трансферида позицияни бой берди? Испан журналисти батафсил изоҳ берди
Футбол
6 август, 17:49
Серхио Валентиннинг фикрича, Перес клуб бош скаутининг гапига кириб адашди. Моуринио шокда.
Foto: Getty Images