Live
1
Ўзбек

Родри «Барселона»га розилик берди — манба

Футбол
6 август, 12:30
«Сити» яримҳимоячиси «Реал»нинг музокараларда кейинги қадамни ташлашини узоқ кутишдан чарчади.
Родри «Барселона»га розилик берди — манба
Foto: Getty Images

Родри «Барселона» билан шартноманинг молиявий шартлари бўйича келишувга эришди, деб хабар беради Marca журналисти Маттео Моретто.

Манбага кўра, «Манчестер Сити» яримҳимоячиси «Реал»нинг музокараларда кейинги қадамни ташлашини узоқ кутишдан чарчаган. Каталонияликлар эса футболчига инглиз клуби билан унинг трансфери бўйича музокара ўтказишга тайёр эканини маълум қилган. Яқин соатлар ичида Ла Лига чемпиони расман «Манчестер Сити» билан боғланади.

Фабрис Хокинс маълумотига кўра, тахминан 60–70 миллион евро миқдоридаги таклиф «шаҳарликлар»нинг талабларини қондириш учун етарли бўлиши мумкин.

Журналистнинг таъкидлашича, Родри «Реал»дан кўра «Барселона»га ўтишни афзал кўрмоқда. Бу ҳақда ҳам «Сити», ҳам Мадрид клуби хабардор. 30 ёшли яримҳимоячи «Барселона»нинг ўйин услубида ўз салоҳиятини тўлиқ намоён эта олишига ишонади.

Энди «кўк-анорранглилар» ушбу трансферни амалга ошириш учун зарур молиявий маблағни топишлари керак.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

115+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар