Live
1
Ўзбек

Улуғбек Бақоев: «Ростини айтсам, ҳисоб 0:0 бўлиб қолади, деб ўйлагандим»

Эксклюзив
6 август, 14:14
«Сўғдиёна» устози «Андижон»га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Улуғбек Бақоев: «Ростини айтсам, ҳисоб 0:0 бўлиб қолади, деб ўйлагандим»
Фото: Tribuna.uz
06.08.2026 FT Ўзбекистон Суперлигаси Сўғдиёна Сўғдиёна 1 : 0 Андижон Андижон

Бугун Суперлигада иккинчи давра бошланди. 16-турнинг илк беллашуви Зоминда «Сўғдиёна» ҳамда «Андижон» жамоалари иштирокида бўлиб ўтди.

Ўйин тақдирини биргина гол ҳал қилди. Жиззахликларнинг етакчиси ва чемпионат тўпурари бўлиб турган Люпче Дориев бу учрашувда ҳам қаҳрамонга айланди ва жамоасига ўз голи билан ғалаба келтирди.

Ўйиндан кейин «Сўғдиёна» бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз?

- Ўйинда икки тенг кучли рақиб ўзаро баҳс олиб борди. Умуман олганда, бутун учрашув давомида яхши, ишончли ўйин бўлди. Тўп назорати, хавфли ҳужумлар ҳам «Андижон» томонидан, ҳам бизнинг жамоа томонидан бўлди. Биринчи тайм — 0:0, иккинчи таймда ҳам худди шундай ҳолат кузатилди. Уларда ҳам вазиятлар бўлди, бизда ҳам.

Ростини айтсам, ҳисоб 0:0 бўлиб қолади, деб ўйлагандим. Аммо футболчимиз маҳорати ва вазиятни ижро этиши ўз сўзини айтди. У гол урди, жуда чиройли гол бўлди. Шунинг учун жамоамизни, футболчиларимизни ўзини аямагани, ўйин интизоми ва ғалаба билан табрикламоқчиман! Энди кейинги ўйинга тайёрланамиз. «Андижон» жамоасига эса кейинги учрашувларда омад ва яхши ўйин тилайман.

- Ўтган турда Дориев хет-трикка эришди ва жамоангиз ғалаба қозонди. Бугун ҳам Дориев ягона голни урди ва навбатдаги уч очко. Дориевсиз «Сўғдиёна»ни қандай тасаввур қилиш мумкин?

- Бугунги кунга келиб, у яхши ўйнаяпти, жамоага фойда келтиряпти. Агар у бўлмай қолса, кейин бу саволга жавоб беришим мумкин. Ҳозир бу саволга жавоб бериш қийин. Менимча, унинг вазиятларни ижро этиши умуман олганда жамоага натижа олиб келяпти. Биз унинг кучли томонларини биламиз. Шунинг учун уни айрим ўйин вазиятларидан озод қилишга ҳаракат қиламиз, токи у учрашув давомидаги вазиятларни якунлай олсин. Унда бу яхши чиқяпти. Агар Дориев бўлмаса... билмадим, қандайдир ўйнаймиз, эҳтимол.

- Ўйин охирида Голбан жароҳат олди. Ҳозир унинг ҳолати қандай? Жиддийми?

- Ҳозир бу ҳақда аниқ айтиш қийин. Ҳозир шифокор ўз ишини қилади, оёғини текшириб кўради. Эртага МРТ қилишади. Менимча, тиззасида жиддий жароҳат йўқ. У ерда нимадир бўлган, холос. Яхши натижа бўлишидан умид қиламиз», - дея Бақоевнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Сўғдиёна Сўғдиёна
  • Андижон Андижон
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Бугунги янгиликлар