Live
1
Ўзбек

Суперлига. Дориевнинг чиройли голи «Сўғдиёна»га «Андижон» устидан ғалаба келтирди

Футбол
6 август, 12:10
Лига тўпурари мавсумдаги голларини 12 тага етказди.
Суперлига. Дориевнинг чиройли голи «Сўғдиёна»га «Андижон» устидан ғалаба келтирди
Foto: Sogdiana Jizzakh
06.08.2026 FT Ўзбекистон Суперлигаси Сўғдиёна Сўғдиёна 1 : 0 Андижон Андижон

Ўзбекистон чемпионатида иккинчи давра баҳслари старт олди.

16-турни бошлаб берган Зоминдаги ўйинда «Сўғдиёна» Люпчо Дориевнинг чиройли голи эвазига «Андижон» устидан ғалаба қозонди.

Македониялик ҳужумчи мавсумдаги голларини 12 тага етказиб, тўпурарлигини мустаҳкамлаб олди.

Жиззах клуби қаторасига иккинчи ғалаба орқали 18 очко билан 11-ўринга кўтарилди. «Андижон» эса 21 очко билан ҳозирча 8-поғонада қолди.

Суперлига. 16-тур
Сўғдиёна — Андижон 1:0

6 август. Зомин. «Марказий» стадион
Гол: Люпчо Дориев (77).
Сўғдиёна — Милан Митрович, Зоир Жўрабоев, Ислом Қобилов, Беҳруз Жуматов (Шоҳжаҳон Султонмуродов, 84), Петар Мичин, Жамшид Болтабоев, Жавоҳир Қаҳрамонов (Ойбек Нурматов, 65), Люпчо Дориев (Абдулазиз Абдурашидов, 84), Оллoберган Каримов, Игор Голбан, Забиҳилло Ўринбоев (Самандар Мавлонқулов, 46)
Андижон — Элдор Адҳамов, Oдил Абдумажидов, Александре Андроникашвили (Дамир Темиров,88), Пўлатхўжа Холдорхонов (Дониёр Абдуманнопов, 72), Ҳумоюнмирзо Иминов (Драган Черан, 46), Азиз Турғунбоев (Ҳамидулло Каримов, 72), Ислом Тўхтахўжаев, Усмонали Исмоналиев, Муҳаммадкарим Тоиров, Бекзод Сулаймонов (Шоҳмалик Комилов, 46), Маҳмуд Маҳамаджонов.
Огоҳлантириш: Беҳруз Жуматов (60).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Сўғдиёна Сўғдиёна
  • Андижон Андижон
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

25+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар