Ҳимоячи Нодирхон Неъматхонов ўйнамасдан «Андижон»ни тарк этди.
«Бургутлар» 29 июл куни трансферни эълон қилган ва 25 ёшли футболчи ушбу жамоада ўйнаш орзуси бўлгани ҳақида интервю ҳам берганди. Аммо бугун, 3 август санасида келишув бекор қилинди.
«Хабарингиз бор, бир неча кун муқаддам жамоамиз уч нафар янги футболчилар билан шартнома имзолаган бўлиб, уларнинг орасида ҳимоячи Нодирхон Неъматхонов ҳам бор эди.
Бироқ кейинчалик ўйинчининг шахсий масалалари туфайли томонларнинг ўзаро келишуви асосида у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Футболчининг кейинги фаолиятига омад тилаймиз!» — дейилади хабарда.
«Андижон» 5 кун аввал ўз сафига қўшиб олган футболчи билан шартномани бекор қилди
Футбол
3 август, 06:25
Нодирхон Неъматхонов «бургутлар» сафини ўйнамасдан тарк этди.
Foto: FC Andijon
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади