«Барселона» клуби дарвозабони Марк-Андре тер Стегеннинг Амстердамнинг «Аякс» жамоасига ўтиши сешанба куни расман эълон қилинади. Бу ҳақда Sport.es хабар берди.
Манбага кўра, германиялик 34 ёшли кипер янги клуби учун тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтган. У ижара асосида жамоада бир мавсум ўйнайди.
Келишув шартларига кўра, «Аякс» футболчининг маошининг 10 фоизини тўлайди, қолган қисми эса шартнома муддати давомида «Барселона» томонидан қопланади.
Маълумот учун, бу тер Стегеннинг кетма-кет иккинчи ижараси бўлади. У 2026 йилнинг январида «Жирона»га ўтган, аммо сон орқа мушагидаги жароҳат туфайли атиги икки учрашувда майдонга тушган.