Бугун
17
Ўзбек

Тер Стегеннинг «Аякс»га трансфери маош тақсимоти ва солиқ масалалари сабаб кечикмоқда

Футбол
27 июл, 22:55
Футболчининг трансфери ҳалигача тўлиқ якунланмаган.
Тер Стегеннинг «Аякс»га трансфери маош тақсимоти ва солиқ масалалари сабаб кечикмоқда
Фото: Getty Images

«Барселона» дарвозабони Марк-Андре тер Стегеннинг «Аякс»га ижара асосида ўтиши ҳалигача якунланмаган. Бу ҳақда журналист Маттео Моретто хабар берди.

Қайд этилишича, тер Стегеннинг «Аякс»га трансфери маош тақсимоти ва солиқ масалалари сабаб кечикмоқда. Шунга қарамай, барча масалалар яқин кунларда ҳал қилиниши ва трансфер расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида германиялик посбон «Жирона» сафида ижара асосида ўйнаганди. Бироқ у олган жароҳати туфайли жамоа таркибида деярли майдонга тушмаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Аякс Аякс
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

3 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар