«Бавария» бош директори Ян-Кристиан Дреэсен Майкл Олисенинг келажаги борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди.
RMC Sport хабарига кўра, клуб раҳбари франциялик вингер «Бавария»ни тарк этмаслигини таъкидлади ва «Реал» томонидан ҳеч қандай расмий мурожаат бўлмаганини маълум қилди.
«Олисе жамоада қолади. «Реал»дан бизга на хат, на факс, на қўнғироқ келди. Асл ҳақиқатни билган ҳолда қанча миш-мишлар тарқалаётганини кузатиш қизиқ. Тан оламан, бу ҳақдаги саволларнинг саноғини ҳам йўқотдим», — деди Дреэсен.
Маълумот учун, Майкл Олисенинг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. У ўтган мавсум барча мусобақаларда 52 та баҳсда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 31 та голли узатмани амалга оширди.