Франция миллий жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан «Реал»дан кетганидан кейин ҳам футболни мунтазам кузатиб борганини маълум қилди.
L’Equipe хабарига кўра, франциялик мутахассис беш йил давомида бекор ўтирмаганини ва кўплаб баҳсларни томоша қилганини таъкидлади.
«Мен беш йил давомида бекор ўтирмадим. «Реал»ни бошқарган вақтимдагидан ҳам кўпроқ баҳсларни томоша қилдим. Франция миллий жамоасини ҳам диққат билан кузатдим ва бу жамоада катта салоҳият борлигини кўряпман», — деди Зидан.
Қайд этилишича, Зидан «Реал»даги фаолияти давомида кетма-кет уч марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан ва икки бор Испания чемпионлигини қўлга киритган. У 2021 йилда Мадрид клубини тарк этганидан сўнг бошқа жамоани бошқармаганди.
Маълумот учун, Зинедин Зидан яқинда Франция миллий жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. У ушбу лавозимда 14 йил ишлаган Диде Дешамнинг ўрнини эгаллади.