«Ювентус» «Реал» яримҳимоячиси Браҳим Диасни ўз сафига қўшиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда.
Goal хабарига кўра, Турин клуби 26 ёшли футболчининг вазиятини диққат билан кузатмоқда ва уни ҳужум чизиғини кучайтириш учун устувор номзодлардан бири сифатида баҳоламоқда.
Манба маълумотига кўра, «Реал»нинг «РБ Лейпциг» вингери Ян Диоманде трансфери устида ишлаётгани Диаснинг келажагига таъсир қилиши мумкин. Агар ушбу трансфер амалга ошса, мадридликларнинг ҳужум чизиғидаги рақобат янада кучаяди.
Шу билан бирга, марокашлик футболчи аввалроқ фаолиятини «Реал»да давом эттириш ва Жозе Моуринио лойиҳасининг бир қисми бўлишни исташини бир неча бор таъкидлаган.
Маълумот учун, Браҳим Диас ўтган мавсум барча мусобақаларда 42 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Унинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.