«Реал» бразилиялик ҳужумчи Эндрикни яна ижара асосида бошқа клубга юбориш вариантини истисно қилмаяпти.
ESPN хабарига кўра, бош мураббий Жозе Моуринио мавсумолди йиғини давомида Эндрик ва Гонсало Гарсиянинг имкониятларини баҳолаб, улардан қайси бири вақтинча бошқа жамоага йўл олиши борасида қарор қабул қилади.
Манбага кўра, Мадрид клуби «Бавария» вингери Михаел Олисени ўз сафига қўшишни режалаштирмоқда. Шу сабаб ҳужум чизиғида жой бўшатиш зарурати юзага келиши мумкин.
Бироқ Эндрикнинг вакиллари футболчини яна ижарага бериш вариантини қўллаб-қувватламаяпти. Уларнинг мақсади — ёш ҳужумчининг «Сантяго Бернабеу»да қолиб, асосий таркиб учун курашиши.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жозе Моуринио «Реал» ҳужумчиси Гонсало Гарсияни жамоада олиб қолиш тарафдори экани ҳақида хабарлар тарқалганди. Эндрик эса ўтган мавсумни Франциянинг «Лион» клубида ижара асосида ўтказган.