«Реал» «РБ Лейпциг» вингери Ян Диоманде трансферини якунлагач, «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Родрини ўз сафига қўшиш устида иш бошлайди.
Маrcа хабарига кўра, Мадрид клуби 30 ёшли испаниялик футболчи бўйича яқин кунларда «Манчестер Сити»га расмий таклиф юборади.
Манба маълумотига кўра, бош мураббий Жозе Моуринио яримҳимоя чизиғини кучайтиришни устувор вазифа деб билмоқда ва Родрини ушбу позиция учун энг муносиб номзод сифатида кўрмоқда. Аввалроқ «Реал» Энцо Фернандес ҳамда Матеуш Фернандеш вариантларини ҳам ўрганган.
Қайд этилишича, клуб президенти Флорентино Перес ушбу трансферни маъқуллаган. «Манчестер Сити» эса агар футболчининг ўзи кетишни истаса, музокараларга тайёр. Трансфер қиймати 50–60 миллион еврога баҳоланмоқда.
Маълумот учун, Родри ўтган мавсум АПЛда 21 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та гол урган. У 2026 йилги жаҳон чемпионатида Испания миллий жамоаси сафидаги барча 8 та ўйинда иштирок этиб, мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилган.